Афшона Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида йиғилиш ўтказилди

Афшона Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда : Ибн Сино МФЙ Профилактика инспектори М Абдуллаев , Техникум директори Ф.Қурбонов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари О.Саидов, Техникумнинг Ёшлар Иттифоқи етакчиси А. Файзиев 41 нафар ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар.

Тадбирни : Техникумнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари О.Саидов очиб берар экан Юртимиз ривожига иллат бўлиб келаётган “ Коррупця” ҳақида гапириб унинг бугунги кунда салбий оқибатлари ва унга қарши курашиш ҳар бир ватанпарвар инсоннин бурчи экани ҳақида бир мунча тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Ибн Сино МФЙ Профилактика инспектори М. Абдуллаев каррупция ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида қилинган ишлар ва чиқарилган қарор ва фармонлар юзасидан гапириб ўтди, у бугунги кунда бир қанча ёшлар ўртасида коррупцияни олдини олиш мақсадида яратилган видёроликни намойиш қилиб тадбирлар юзасидан маъруза қилинди.